Get Mystery Box with random crypto!

'Шароитларнинг ўзи ёшларнинг олдига келаяпти'. Шавкат Мирзиёев | QASHQADARYO24 | Tezkor Xabarlari

"Шароитларнинг ўзи ёшларнинг олдига келаяпти". Шавкат Мирзиёев Косондаги мономарказ ҳақида гапирди

Бу ерда техника ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 20 га яқин касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилган. Ўқув ва машғулот хоналари тегишли ускуна, компьютер, муляж ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган.

Энг муҳими, ўқиш, ўрганиш ёши чегараланмаган. Бу ерда барча истовчилар, вақтинча ишсиз кишилар ҳам келиши мумкин. Бундай имониятдан фойдаланиб, аҳоли меҳнат бозорида талаб юқори бўлган электрик, сантехник, пайвандчи, ошпаз, қандолатчи, сартарош ва тикувчи каби касбларни ўрганмоқда. Уларга жаҳон стандартлари даражасида кўникма бериш  мақсадида Германия, Туркия ва Япония давлатларидан мутахассислар жалб қилинган. Марказ қошида хорижий тилларни ўқитиш ҳам йўлга қўйилган.

Бу ерда нафақат Косон, балки қўшни туманлардаги ишсиз фуқароларга 2 ойдан 6 ойгача бўлган курсларда дарс берилади.

#ТАРҚАТИНГ
ҚАШҚАДАРЁЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
➥ https://t.me/joinchat/rhu_Z2_bViBmY2Qy