Get Mystery Box with random crypto!

'Кобра эффекти' Имтиёз асосида мол-қўйлар берилиши бир авж ол | QASHQADARYO24 | Tezkor Xabarlari

"Кобра эффекти"

Имтиёз асосида мол-қўйлар берилиши бир авж олди эсласез. Одамларга ёрдам бўлади, чорва кўпайиб нарх-наво тушади деб ўйланган режа барбод бўлди. Нарх-наво аксинча кўтарилиб кетди. Буни кобра эффекти дейиш мумкин.

Ҳиндистоннинг мустамлакачилар томонидан босиб олиниши даврида инглизлар кобралар сонини камайтиришга қарор қилган. Улар маҳаллий аҳолига илон бошлари учун мукофот таклиф қилганлар. Бутун аҳоли кобраларни йўқ қилишни бошлаган ва бир мунча вақт ўтгач, улар илонларни параллел равишда кўпайтиришни ҳам бошлаганлар, чунки шу тарзда улар даромадларини сезиларли даражада оширишга муваффақ бўлишган.

Кобрабоши учун мукофотлар бекор қилинганда, барча илонлар озод қилинган ва бу кобралар сонининг сезиларли даражада кўпайишига олиб келган. Ушбу ҳикоядан кейин "кобра эффекти" ибораси пайдо бўлган. Бу мавжуд муаммони йўқотаман деб, баттар ёмонлаштирадиган ҳаракатларни англатади.

Баходир Ахмедов

➥#ТАРҚАТИНГ
ҚАШҚАДАРЁЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
➥ https://t.me/joinchat/_-mrqHiSiHYwZjUy