Get Mystery Box with random crypto!

Кутилмаган бурилиш! Шавкат Мирзиёев яна маршрутни ўзгартириб Ш | QASHQADARYO24 | Tezkor Xabarlari

Кутилмаган бурилиш! Шавкат Мирзиёев яна маршрутни ўзгартириб Шайхонтоҳур болалар ва ўсмирлар спорт мактабига, 41-мактабга кирди.

Спорт залига кириб, жисмоний тарбия дарсидаги болалар ва ўқитувчилари билан гаплашди. Мактаб ошхонаси, менюсини кўрди ва бирма-бир суриштирди.

“Булар энди имкони етганча масаллиқ олиб келиб,  тайёрлашади. Тошкентда шундай бўлса, Қорақалпоғистонда қандай?   

Мактаб ошхоналари масаласини ҳали ичига кирмадик. Сифати, муддати қандай, нархи- буларни тизимга солиш бўйича иш олиб бормадик. 10 январга қадар мактаблар ошхоналарига сифатли, тўйимли, баланслаштирилган таомнома бўлиши учун кетринг хизматини аутсорсинг асосида ташкил қилиш бўйича пухта лойиҳа қилинглар
“, – деган президент.

➥#ТАРҚАТИНГ
ҚАШҚАДАРЁЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
➥ https://t.me/joinchat/_-mrqHiSiHYwZjUy