Get Mystery Box with random crypto!

Газ заправкада салкам бир сутка очередда турган одамни туши = | QASHQADARYO24 | Tezkor Xabarlari

Газ заправкада салкам бир сутка очередда турган одамни туши

===================

Заправкада очеред
Жуда узайиб кетди.
Навбатим келақолмай
Юрагимни қон этди.

Кеча тушда борганман,
Салкам бир сутка тўлар.
Гоҳида свет ўчса,
Гоҳ давлена паст бўлар.

Яхшиям нон ва овқат,
Термосда чой ҳам олдим.
Кечаси заправкада
Очереддаям қолдим.

Кеп қолганди навбатим,
Свет ўчди, минг лаънат.
Ташлаб юборган эмиш
Кўтаролмай аптамат.

Яна кутиш бошланди,
Совуқ қийнарди жонни.
Ҳартугул бир соатда,
Свет ўлгур ҳам ёнди.

Амаллаб кириб олдим,
Заправкага ҳарқалай.
Энди давленаси йўқ
Менга қилгандай атай.

Салкам икки соатда,
Кўтарилди сал босим.
Тўполон, ғалвалардан,
Тинмай ғувиллар бошим.

Газни қуйдим-у шартта,
Уйга келдим, бу не ҳол.
Икки ёшли ўғилчам
Йигит бўпти навниҳол.

Аёлимни юзига,
Ажин тушиб кетибди.
Айтишича мени нақ,
Ўн икки йил кутибди.

Шунча навбатда туриб,
Чиқиб кетди тутуним.
Газ қуйинг деб мошинга,
Уйғотворди хотиним.

Абдулазиз Ғофуров.

@Otabek