Get Mystery Box with random crypto!

Ёшлар ўртасидаги 2025 йилги Параосиё ўйинлари Тошкент шаҳрида | QASHQADARYO24 | Tezkor Xabarlari

Ёшлар ўртасидаги 2025 йилги Параосиё ўйинлари Тошкент шаҳрида ўтказилади

Шавкат Мирзиёев томонидан олимпия ва паралимпия ҳаракатига алоҳида эътибор қаратилиб, зарур инфратузилма ташкил этилмоқда, дея хабар бермоқда президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Президентнинг 2021 йил 18 майдаги “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу соҳага кенг йўл очди.

Тошкент шаҳри яқинида Олимпия шаҳарчаси қурилаётгани, у ерда 2025 йилда ёшлар ўртасида IV Осиё ўйинлари ўтказилишидан халқимиз яхши хабардор.

Энди яна бир хушхабар: ёшлар ўртасида 2025 йилги Параосиё ўйинлари ҳам Тошкент шаҳрида ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид маълум қилган.

➥#ТАРҚАТИНГ
ҚАШҚАДАРЁЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
➥ https://t.me/joinchat/_-mrqHiSiHYwZjUy