Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарёда 8-синф ўқувчисини юқори синф ўқувчилари аёвсиз кал | Qashqadaryo e;lonlari

Қашқадарёда 8-синф ўқувчисини юқори синф ўқувчилари аёвсиз калтаклагани айтилмоқда.

Хабар берилишича, болани 27-мактабнинг 9-синф ўқувчилари гуруҳ бўлиб дўппослаган. Ҳолат мактаб стадионида содир бўлган.
Жабрланган бола ҳозирда Қарши шаҳридаги тез ёрдам марказида оғир аҳволда қолмоқда. У оғир жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказди.

«Ҳақиқатан ҳам бу ҳолат юз берган. Воқеа тегишли тартибда ўрганилмоқда. Тез орада батафсил маълумот берамиз», — деди вилоят ХТБ ахборот хизмати раҳбари Жавоҳир Рустамов.

Қашқадарё ИИБ ахборотига кўра, ҳолат вилоят ИИБ томонидан назоратга олиниб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi