Фарзандингизнинг кўзини асранг
Бола ўйнаётган хона доимо ёруғ бўлсин. Лампочкадан таралаётган нур тўғридан тўғри боланинг кўзига тушмасин.
Компьютер ва телевизор бола кўзи учун жиддий хавф туғдиради. 4-5 ёшли болалар телевизор қаршисида бир кунда 20 дақиқа мультфильм кўрсалар кифоя.
Болани ўқитишга ўргатаётганда китобни яқин ушламаслигига аҳамият беринг. Китоб ва кўз орасидаги оптимал масофа 30 сантиметр бўлиши керак.
Болангиз билан кўпроқ тоза ҳавода сайр қилинг, ҳаракатга туширувчи ўйинлар ўйнанг. Бу нафақат боланинг умумий ривожланишига, балки кўзларига ҳам фойдали.
Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://t.me/+2iCsYnoBWJszNTZi