Get Mystery Box with random crypto!

Тоғли ҳудудлар аҳолиси огоҳлантирилади: сел келиш хавфи мавжуд | QASHQADARYO AHLI

Тоғли ҳудудлар аҳолиси огоҳлантирилади: сел келиш хавфи мавжуд

Жорий йилнинг 3-6 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

Жорий йилнинг 3-6 май кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Қашқадарё вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ