Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарёга қатновчи таксиларда йўлкира ошиб кетмаслиги чораси | QASHQADARYO AHLI

Қашқадарёга қатновчи таксиларда йўлкира ошиб кетмаслиги чораси кўрилаяпти.

Олий ўқув юртларида янги ўқув йили бошланишига оз фурсат қолди. Қашқадарё вилоятидан бўлган талабалар ҳам пойтахт ва бошқа вилоятлардаги ўзи таҳсил оладиган даргоҳларга ошиқмоқда. Айни дамда йўловчи оқими бироз кўпайгани айрим такси ҳайдовчилари учун нархни кўтаришга баҳона бўлади.

Қарши шаҳридаги «Қарши-Тошкент», «Қарши-Самарқанд» йўналишида йўловчи ташувчи ҳайдовчилар билан суҳбат ўтказилиб, нархни асоссиз кўтармаслик бўйича тушунтириш берилди. Акс ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилиши билдирилди.

Қуйидаги линкни босинг ва Қашқадарёликларга қўшилинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ