Get Mystery Box with random crypto!

Машҳур полвон кеча одам ўлдирди. Кўпкари қироли номини олган | QASHQADARYO AHLI

Машҳур полвон кеча одам ўлдирди.

Кўпкари қироли номини олган машҳур чавандоз Сайфи полвон кеча одам ўлдириб қўйгани айтилмоқда.

Ўзи туғилиб ўсган қишлоқдаги тўйда полвоннинг жиғига тегишади. Ори қўзғалган полвон ёқалашмоқчи бўлганида, Маликбой исмли шахс ажратмоқчи бўлади. Полвон олатасирда унга мушт туширади ва бўлди. Бир инсон ҳаётига нуқта қўйилган. Яна бир киши эса комада.

Полвон қўлга олинган, ИИБ, прокуратура тергов ҳаракатларини олиб бораётган экан.

Эсиз! Полвон ўзининг довруқли спорт карьерасини шу зайлда барбод қилди. Унинг орини қўзғаб, уруш чиқарганлар эса оппоқ бўлиб қолаверади. Ўртада бир инсон бевақт қазо қилди, минг афсус.

Тўй сезонидамиз. Сезаяпсизми, ароқхўр, алкаш миллатга айланиб бораяпмиз. Ичганда ҳам меъёр билмай босавериш йигитнинг қонини кўпиртиради, жанжал нақд бўлади. Бўляптиям...

Кўзингни оч, ичма (ичсанг ҳам молдек ичма), меъёрни бил, тўйхонани азахонага айлантиради бу ароқхўрлик...

Қашқадарёликларга қўшилинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEag43PSTC9kTJgRaQ