Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбегим чавандозлари. От ўрнини тойлар босади. Ўзбекистон она | ҚАШҚАДАРЁ ОРГИНАЛ УЛОҚ КУПКАРИ___№_1👍

Ўзбегим чавандозлари. От ўрнини тойлар босади.

Ўзбекистон онажон юртим,
Фахрландик,ўғлонларингла.
Алпомишдек, Бойчиборларин,
Гижинглатган, шунқорларингла.

Чавандозлик улар ҳаётин,
Мазмунига буткул айланган.
Тулпорига муҳаббат бериб,
Меҳри билан ипсиз бойланган.

Оталарин изидан борар,
От ўрнини тойлар босади.
Чавондозлар фарзандлари ҳам,
Отга меҳр қўйиб ўсади.

Оилавий улар чавондоз,
Тулпорларни чопар зўрини.
Отасидан урганиб борар,
Чавондозлик,барча сирини.

Чироқчидан Шамши чавондоз,
Падаридир, полвон Жаҳонни.
Кўпкарининг сабоғин бериб,
Улғайтирди,полвон ўғлонни.

Оғир вазмин, камтарин Жаҳон,
Ҳалол бўлиб,обрў топади.
Техас,Рембо Писалет Чинор,
Гераклда, олға чопади.

Шаймардондир, полвонни исми,
Мухлислари дейишади Шам.
Полвон ўғли Муродуллада,
Жасорату, мардлик мужассам.

Отасидек,Муродулла ҳам,
Зотни олар доим зўрини.
Чопаяпти Аждар Корабл,
Сезир,Ўзган, Эрка тўрини.

Самарқандлик Санжар чавандоз,
Ўғли полвон, лақаби Тайсин.
Алпомишдай ўғлон мардлигин,
Кўпкарида кўрганлар айтсин.

Жом элининг, фахридир улар,
Титратади, чопиб улоқни.
Мардлик билан кирар майдонга,
Ҳаяжонга, солар юракни.

Жамолхон зўр чавондоз бўлган,
Танилгандир, ўрта Осиёда.
Ёши олтмиш ёшга етса ҳам,
Маҳорати, кучи зиёда.

Қанча кўплаб шогирдлари бор,
Сабоқ олар, полвон сўзидан.
Ўғли Бобур, мақсади томон,
Бормоқдадир, ота изидан.

Китоб элдан Файзулло полвон,
Ҳамма танир, чавандоз моҳир.
Ўғли Акбар,олға бормоқда,
Чавандозлик,битилган тақдир.

Устоз дия изидан борар,
Жамол,Суяр,Салим, жияни.
Жамол полвон, ҳар кўпкарида,
Олиб қайтар,тойу туяни.

Миришкорлик Дўса полвон ҳам
Шиддат билан тушар майдонга.
Мирза ўғли моҳир чавандоз,
Ўхшасайдим,дейди отамга.

Ота бола, Шохсаид, Шахзод,
Чавондозлар асли Қаршилик.
Кўпкарида ҳалол кўрашар,
Қилсам дейди,доим яхшилик.

Урал полвон,жасорат билан,
Юлдуз бўлиб порлаган ёрқин.
Ўғли бўлди жасур паҳлавон,
Кўпкарида, оловдир Тўлқин.

Тура полвон Сурхондарёдан
Одил, Бекзод ҳаммадан ўзар.
Машҳур полвон бўлиб танилди,
Яратгандан,тушгандир назар.

Одил полвон учқур тулпори,
"Метан"гўё шамолдай учди.
Бекзод полвон"Делфини"қаранг,
Кўпкарида,самони қучди.

Сурхондарёнинг, энг зўр полвони,
Порлоқ юлдуз бўлди Маннонхон.
Отасидек, ҳурмат қозонди,
Шижоатли жасур,Жамолхон.

Бойсун элда Шоберди полвон,
Доврўғлари бўлгандир достон.
Ота издан борар Алишер,
Бахтиёрлар,, паҳловон ўғлон.

Танка,Лақай,Уваз тулпорда,
Алишеру, Бахтиёр чопган.
Қардош қўшни давлатларда ҳам,
Катта обрў ,эътибор топган.

Қамашилик Рўзи чавандоз,
Саксон ёшда юрарди отда.
Набираси Бойка чавандоз,
Қолдирмоқда, кўпни ҳайратда.

Полвон бўлган Абдурайимхон,
Кўпкарида,айтар сўзини.
Абдуллахон набираси ҳам,
Кўрсатмоқда тезда ўзини.

Рашид полвон қалбида яшар,
Олов эди,ўғли Қувончбек.
Қувончбекдан бир ёдгор қолди,
Полвон бўлсин ўғли Улуғбек.

Осиёда ҳамма танийди,
Тошкентлик зўр Қудратхўжани.
Отасидек,моҳир чавандоз,
Донғи кетган Камолхўжани.

Шижоатли Мирислом полвон,
Туғилгандир гўзал Пойтахтда.
Кўпкарида ўғли Мирсодиқ,
Олқиш олар, бу катта бахтда.

Ўктам полвон Шаҳрисабздан,
Мухлиси кўп, ўғли Арслонни.
Актам Шавкат Чавандозлару
Жигаридир Сирож полвонни.

Қурбонназар,полвонни қаранг,
Фарзандларга,бўлдида устоз.
Отамурод,Бобби,Шерали,
Уч ўғли ҳам,кучли чавандоз.

Абдусаид,полвон бобоси,
Ислом полвон,қучар зафарни.
Тойу, туя,зотлар олади,
Полвон чопар,"Зорро ""Шакарни".

Асли полвон авлодидандир,
Чавандоздир,полвон Улуғбек.
"Акула" да зотлар айирар,
Жасоратда,унинг тенги йўқ.

Чавандозлар,,кўплаб чиқмоқда,
Юксалсинда улар парвози.
Қашқадарём дея ёнади,
Илҳом ака ёшлар устози.

Довронхўжа,Шодиёр укам,
Кўпкарини жонли ёритган.
Блогерлар, хизмати катта,
Кўп полвонни,бизга танитган.

Бахтли бўлинг,Ватандошларим,
Омад бахтлар,кўп этсин насиб.
Қалбида юрт ишқи жўш урган,
Барчангизлар,шеърга муносиб.

Фарзанлару, набираларингиз,
Кўрингизлар,доим ҳузирин.
Ёзолмадим,,билдим кўп полвон,
Қабул қилинг,менинг узурим.

Чавандозлар оға инларим,
Қолиб кетди, кўп полвон исми.
Сизга ёзган, бағишлов шеърим,
Давом этар, учинчи қисми.


Марҳабо Каримова Эсонмурод қизи. Қашқадарё вилояти Китоб тумани Минжир қ қ

Телиграм канал
@Marhabo_Karimova_Qashqadaryo