2021-08-27 16:40:27
Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олишади
Президентнинг тегишли Фармони асосида Мустақиллик байрами арафасида ҳамда байрамдан кейин иш ва дам олиш кунлари ҳафтасига 5 кунлик ишлайдиганларга ҳам, 6 кунлик ишлайдиганларга ҳам
бир хил бўлади. Тақвим қуйидагича кўриниш олади:
31 август (сешанба) — иш куни;
1 сентябрь (чоршанба) — Мустақиллик байрами;
2 сентябрь (пайшанба) — қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (жума) — қўшимча дам олиш куни;
4 сентябрь (шанба) — дам олиш куни;
5 сентябрь (якшанба) — дам олиш куни.
6 сентябрь (душанба) — иш куни.
Маълумот учун:
4 сентябрь (шанба) куни ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар учун
дам олиш куни ҳисобланиши белгиланган. Бунинг эвазига улар бошқа қайсидир куни ишлаб беришлари шарт эмас ёки меҳнат таътили кунидан ҳам қисқартирилмайди;
2 ва 3 сентябрь қўшимча дам олиш куни деб белгилангани ҳисобига ҳар йилги
меҳнат таътилининг давомийлиги 2 кунга қисқартирилади. Аммо меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи (халқ тилида — "отпускной пул")
камайтирилмайди.
7.1K views13:40