Get Mystery Box with random crypto!

Бугун — Ўзбекистон куни! Паралимпия ўйинларида бугун том маън | Qashqadaryo

Бугун — Ўзбекистон куни!

Паралимпия ўйинларида бугун том маънода Ўзбекистон куни бўлмоқда. Матонатли ҳамюртларимиз медаллар шодасини қаторлаштириб ташламоқда!

Нозимахон Қаюмова — пара-енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида F13 классида олтин медаль олди.

Моҳигул Ҳамдамова — пара-енгил атлетиканинг диск улоқтириш турида F57 классида олтин медаль олди.

Рўза Қўзиева — пара-пауэрлифтинг бўйича кумуш медаль олди.

Элбек Султонов — пара-енгил атлетиканинг F12 классида ядро улоқтириш бўйича бронза медали олди.

Парвина Самандарова - Токио-2020 Паралимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби

Феруз Сайидов – Токио-2020 Паралимпия ўйинлари чемпиони!

Нафиса Шерипбоева - Токио-2020: 20 ёшли пара дзюдочимиз бронза медалига эга бўлди

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида ҳозирча 4 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медали бор.

ҚАШҚАДАРЁДАГИ энг тезкор хабарлар
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEoNDFf17_h6uIfotQ