2021-12-12 18:24:01
Қашқадарёда қозон ўзгараверади, аммо ичидаги эски макарон ўша-ўша.Сизлар менга Қашқадарё вилоят ҳокимлиги бундан кейин ташкил этадиган бирор тадбир номини айтсанглар мен у тадбирда кимлар қатнашишини ҳали рўйхат шакллантирилмай туриб олдиндан айтиб бера оламан.(Башоратчи ВАНГАни эркагиманку )
Чунки деярли барча муҳим байрамларда, фестивалларда туристик саёҳатларда ва ҳоказо ёғли бўлган тадбирларда доим бир хил таркиб тузилаверади, тақдирланаверади.
Буёғи
"СУҒУР КУНИ"дек тинимсиз такрорланаверади.
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот котиби
Аҳрор Содиқов қайта-қайта ишлатилавериладиган рўйхатни яғири чиқиб кетгандир а?
Майли мени ёмон кўришингиз мумкин, лекин вилоятда мендан бошқа ва сизнинг
ДЕЖУРНЫЙ СПИСКАНГИЗдаги блогерлардан бошқа блогерлар ҳам бор.
Кимсан вилоят ҳокимининг ишонган ОАВга жавобгар одами йиллар давомида таниш-билишчилик қилиши ғалатимасми?
Спискага қаранг, ҳар гал битта ёзилган қоғоздан қайта-қайта фойдаланаверганингиздан қоғоз сарғайиб кетибди.
Холислик бу сизни измингизда юрадиганларни ҳоким атрофида тўплаб, қолганларни чеккага суриб қўйиш билан ўлчанмайди.
Зоир Мирзаев даврида бу принципни роппа-роса 2 йил чанггини қоқиб қўлладингиз, етар энди.
Истасангиз қайси тадбирда тақдирланганлардан қайсиси қариндошингизу, қайсиси қўшнингиз эканини исмма-исм санаб ҳам бераман.
Мен ўз қадрим учун эмас халқ дардини ёритиб ёмонга чиқиб қолган бошқа баъзи блогерларни қадрини талаб қиляпман холос.
Яхшиси шунчаки монополиянгизни тугатақолинг... @Otabek
259 views15:24