Get Mystery Box with random crypto!

Соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидаги ислоҳотлар бўйича Лойиҳа | Qashqadaryo yangiliklari

Соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидаги ислоҳотлар бўйича Лойиҳа офисларига ишга таклиф этамиз!

Агар сиз соғлиқни сақлаш ёки таълим тизими ривожланишига ўз хиссангизни қўшиш, келгуси йилларда миллатнинг саломатлиги ва билимини шакллантириш ислоҳоти билан шуғулланадиган жамоа аъзоси бўлиш истагида бўлсангиз, ушбу имконият айнан сиз учун!

Асосий вазифалар:
• Таълим ва тиббиёт соҳасидаги амалдаги ёндашувлар ва тажрибалар таҳлили;
• Ушбу соҳаларни ислоҳ қилиш бўйича янги ғоя ва ечимлар ишлаб чиқиш;
• Халқаро экспертлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш.

Лойиҳа офисига тиббиёт ёки таълим тизимида чет элда ўқиган ёки ишлаган мутахассислар зарур. Агар сиз ушбу соҳаларга хисса қўшиш ниятида бўлсангиз резюме (CV) ва ушбу соҳаларни қандай ислоҳ қилиш тўғрисида фикрингизни ёзиб, @projectofficevacancybot ботига жўнатинг.

Диққат: ботни ишга туширгандан сўнг, резюмени юклаб, юборишингиз сўралади.

Тиббиёт ва таълимда тарихий ислоҳотларни амалга ошириш учун жамоага қўшилинг!

Батафсил маълумот олиш учун: 78 150 60 08