Get Mystery Box with random crypto!

Тошкентнинг 14 та жойида Наврўз байрам тадбирлари ўтказилади | QASHQADARYO TV

Тошкентнинг 14 та жойида Наврўз байрам тадбирлари ўтказилади

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, асосий тантаналар “ Янги Ўзбекистон” ва “Наврўз” маданият ва истироҳат боғларида ўтказилади.

Шу билан бирга, қуйидаги манзилларда сайллар ташкил этилади:

Бектемир тумани: “Cоcа-Cола Гарден” боғи (19 март);
Учтепа тумани: “Сеул эко боғи” (19 март);
Шайхонтоҳур тумани: “Tashkent city” боғи (19-23 март);
Юнусобод тумани: “Ўзэкспомарказ” ҳудудида (20 март);
Миробод тумани: “Фурқат” боғи (21-24 март);
Мирзо Улуғбек тумани “Марказий истироҳат боғи” (21-24 март);
Сергели тумани: “Марказий хиёбон” (21 март);
Олмазор тумани: “Ёшлик” шаҳарчаси, “Беруний” майдони (19 март);
Яккасарой тумани: “Seoul Mun” ҳамда "Нехт" кўнгилочар масканлари (21-24 март);
Янгиҳаёт тумани: “Tashkent Index” савдо мажмуаси (20 март);
Яшнобод тумани: “Ашхобод сайилгоҳи” (21-24 март);
Чилонзор тумани: “Ғафур Ғулом” боғи (21-24 март).