Get Mystery Box with random crypto!

Яшнобод туманида мажбурий бадал учун тўланган маблағларни ўзла | QASHQADARYO TV

Яшнобод туманида мажбурий бадал учун тўланган маблағларни ўзлаштирган МЧЖ аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.T.” МЧЖ масъул шахслари 2022 йил ва 2023 йилнинг июль ойига қадар Тузель даҳасидаги кўп хонадонли уйларнинг мулкдорлари томонидан мажбурий бадал учун тўланган маблағларнинг 184 млн сўмини гўёки иш ҳақи сифатида ва 974,7 млн сўмини турли товар моддий бойликлар хариди учун сарфланганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.