Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Шифокорларга қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ой | QASHQADARYO 365 | Tezkor xabarlari

#Тезкор

Шифокорларга қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади.
(Президент қарори)

2022 йил 1 июлдан олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баробаридан ошмаган миқдорда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;

олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз уч йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.


➥ 𝗞𝘂𝗻 𝗱𝗮𝘃𝗼𝗺𝗶𝗱𝗮𝗴𝗶 𝗯𝗮𝗿𝗰𝗵𝗮 𝘆𝗮𝗻𝗴𝗶𝗹𝗶𝗸𝗹𝗮𝗿
https://t.me/+GF1uOXnm3k43ZDZi