Get Mystery Box with random crypto!

#ОТА_ОНАЛАРГА Ёшлар иттифоқи болага нима беради? Энг а | QashFacies

#ОТА_ОНАЛАРГА

Ёшлар иттифоқи болага нима беради?

Энг аввало ушбу ташкилот болага ишонч беради. Ўқувчини келажакдаги касбига тайёрлаб боради. Ушбу ташкилотда бола хисоботлар ёзишни, иш режалар ишлаб чиқишни, янги лойиха ва ғоялар устида ишлашни ўрганади. Болада лидерлик кўникмалари, рахбарлик ва бошқарувчанлик қобилиятлари ривожланиб боради. Ўз фикрини мустақил айта олади. Сиёсий-хуқуқий билимларини мустахкамлаб боради.
Англаган бўлсангиз, ўқувчилар ота-онасига, устозига, яқин дўстларига айтолмаган дардларини, муаммоларини ёшлар етакчисига айтади, у билан маслахатлашади.
Ёшлар билан ишлашда асосий принсип уларнинг ишончини оқлаш, уларга яқин дўст бўлиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва энг мухими ёшларни химоя қилиш.
Баъзи мактабларда сардорларнинг ёшлар иттифоқига вақт ажратиши танқид қилиняпти. Бунда ташкилотнинг заррача ахамияти йўқ эканини, таълим беришда баъзи ўқитувчилар ўзининг айбини тушунмагани бундай холатларни келтириб чиқармоқда.
Таълим сифатига, уй вазифаси бажарилмаслигига устозларнинг ўзи сабабчи эмасми аслида? Ахир дарсни улар ўтмайдими?
Хурматли ота-оналар фарзандингиз Ёшлар иттифоқи тизимида ўз келажагини қураётганини, ўз устида ишлаётганини, катта ютуқларга эришаётганини, минглаб ўқувчилар орасидан саралаб олинганини тўғри қабул қилишингизни сўрайман.
Мухтарам президентимиз сардорларни Ёшлар иттифоқининг армияси, менинг таянчим, юртимизнинг бўлғуси рахбарлари деб эътироф этган.
Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонун президентимиз томонидан бежиз қабул қилинмаган. Ёшлар сиёсатига қаршилик бу президент сиёсатига қаршиликдир.

T.me/chiroqchiyoshlarittifoqi