Get Mystery Box with random crypto!

#befarqemasman Фарахат Саъдуллаева, “Урганч миллий тикувчилик | Info.uz | Расмий канал!

#befarqemasman

Фарахат Саъдуллаева, “Урганч миллий тикувчилик” оилавий корхонаси раҳбари:

— Мен кўп йиллардан бери миллий ҳунармандчилик йўналиши бўйича тадбиркорлик билан шуғулланиб келмоқдаман. Дастлаб тадбиркорлигимни бундан 20-25 йиллар илгари бошлаш арафасида кўплаб тўсиқларга учраганман, қийинчиликларимиз кўп бўлган. Лекин вақт ўтиб, бугунги кунда нафақат тадбиркорлигимни ривожлантирдим, балки ўзим каби опа-сингилларимизни, ёшларни, ишсиз ўтирган хотин-қизларимизни касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида ўзимнинг тадбиркорлик субъектимда ўқув маркази ташкил қилиш учун 1 млрд имтиёзли кредит олиб, марказни ишга туширдим. Ўтган 2022 йилнинг ўзида вилоятимиздаги 3 мингга яқин ишсиз опа-сингилларимизни бепул касб-ҳунарга ўқитдик. Мен конституциявий ислоҳотларимизга #befarqemasman.

@menbefarqemasman