Get Mystery Box with random crypto!

Қарши туманида «Оқила аёллар» ҳаракати ташкил этилди Бугун ту | Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal

Қарши туманида «Оқила аёллар» ҳаракати ташкил этилди

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Қарши тумани маҳаллаларидан саралаб олинган 30 нафар "Оқила аёллар" ҳаракати аъзолари ва фаол хотин-қизлар йиғилишди.

Ушбу йиғилиш давомида туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи Фазилат Абдираҳмонова томонидан йиғилганларга Қарши тумани бўйича доимий фаолият юритувчи жамоатчилик тузилмаси - “Оқила аёллар” ҳаракати раҳбари сифатида Азизова Замира таништирилди.

Қарши тумани бўйича доимий фаолият юритувчи жамоатчилик тузилмаси - “Оқила аёллар” ҳаракати аъзолари билан қуйидаги ҳаволага тегиниб, танишиб олишингиз мумкин.
@karshiadministration/15558

Маълумот учун, ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети ҳамда “Оила – муқаддас” тушунчасини кенг тарғиб қилиш ҳаракатнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳлари таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар амалга оширган ишларининг натижадорлигига кўра ҳомийлик хайриялари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

Бунда фаол ва ташаббускор аёллар фаолияти натижалари бўйича давлат мукофотлари, “Мўътабар аёл”, “Маҳалла ифтихори”, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотларга тавсия этилиши, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар берилиши мумкин.

Telegram | Facebook | You tube