Get Mystery Box with random crypto!

Тумандошларимизнинг кайфиятини янада яхшилаш, мавсумга шайлани | Qarshi tumani hokimligi | Rasmiy kanal

Тумандошларимизнинг кайфиятини янада яхшилаш, мавсумга шайланиш ва яхши яшаш шароитларини таъминлаш мақсадида туманимизда кенг кўламда амалий ишлар олиб борилмоқда. Ушбу бунёдкорлик ишлари билан ҳали батафсил тўхталамиз.

Шунингдек, яна бир яхши хабар туман ҳокимлиги раҳбариятининг ташаббуси билан яқин кунларда Xalq Nazorati портали каби интерактив хизмат бизнинг туманда ҳам кейинги ой давомида жорий этилиши режалаштирилган.

Бу орқали туман инфратузилмаси, уй-жой коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш соҳасига оид муаммоларингизни юборишингиз ва муаммоларнинг ечимида қайси масъул амалий ишларни бажаргани-ю ким «ваъдабозлик» қилганлигини ҳам аниқлаб беришингиз мумкин бўлади. Яна бир қулайлиги ўз муаммойингиз бўйича аниқ ва мақсадли жавобни олиш имкониятига эга бўласиз.

@qarshitumaniuz