Get Mystery Box with random crypto!

Qarshi tuman adliya bo`limi

Telegram kanalining logotibi qarshitumanadliya2 — Qarshi tuman adliya bo`limi Q
Telegram kanalining logotibi qarshitumanadliya2 — Qarshi tuman adliya bo`limi
Kanal manzili: @qarshitumanadliya2
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 32
Kanalning ta’rifi

Тарғибот канали

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-10-04 12:09:46 #Биласизми

Солиқ тўловчиларга солиқларни бўлиб тўлаш ёки муддатини кечиктириш имконияти берилади

Қонунчиликка кўра солиқ тўловчиларга солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади.

Бундай имкониятдан қуйидаги асослардан биттаси мавжуд бўлганда фойдаланиш мумкин:

солиқ тўловчига табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги;

солиқ тўловчини бюджетдан молиялаштириш кечиктирилганлиги ёки давлат эҳтиёжи учун бажарилган ишлар ҳақини тўлаш кечиктирилганлиги;

солиқни бир йўла тўлаш натижасида унинг банкротлиги аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келганлиги;

фаолиятини 3 йилдан кўп даврдан буён амалга ошираётганлиги ҳамда ҳисобланган солиқларни ўз вақтида тўлаб келганлиги, аммо молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини белгиланган муддатларда тўлаш имконияти эга бўлмаганлиги;

тадбиркорлар солиқ тўлашни кечиктириш тўғрисидаги хабарномани ер, бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан 3 ойда солиқ органларига юборган бўлса;

жисмоний шахснинг мулкий ҳолати солиқни бир йўла тўлаш имкониятини истисно этиши;

товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш мавсумий хусусиятга эга эканлиги;

Ўзбекистоннинг божхона чегараси орқали товарлар олиб ўтилиши муносабати билан божхона тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тўланиши лозим бўлган солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш учун асослар мавжуд эканлиги.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
5 views09:09
Ochish/sharhlash
2022-10-04 09:35:30
#Биласизми

Қонунчиликка кўра,ташаббусли бюджет жараёни доирасида овоз бериш босқичи якунлангандан сўнг 7 кун муддатда "ғолиб" деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан Ишчи комиссия томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига қарор лойиҳаси киритилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
4 views06:35
Ochish/sharhlash
2022-10-04 08:56:42
177 views05:56
Ochish/sharhlash
2022-10-04 08:56:41
173 views05:56
Ochish/sharhlash
2022-10-04 08:50:20 6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (515-сон, 20.09.2022 й.) билан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низом билан бюджет ташкилотларидан бошқа барча юридик шахсларда 6 ой узлуксиз ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаш тартиби белгиланди.
Нафақа Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан фарзанд туғилгунигача минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари (1 млн 992 минг сўм) миқдорда берилади.
Шунга кўра, юридик шахсларнинг нафақа тўлаш мажбурияти Жамғарма ҳисобидан тўланган нафақа миқдорига камайтирилади.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нафақани тайинлаш ва тўлаш учун асос бўлади. Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси расмийлаштирилгандан 5 иш кунида маълумотлар масъул тиббиёт ходими томонидан “Тиббиёт” ахборот тизимига киритилади ва маълумотлар “Ягона реестр” тизимига юборилади.
“Ягона реестр” тизими томонидан нафақа тайинлаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб асослантирилган ҳолда нафақа олувчининг телефонига СМС-хабар юборилади. Нафақа ойнинг 10-санасигача нафақа олувчининг пластик картасига ўтказиб берилади. Пластик карта бўлмаганида эса ойнинг 27-санасигача нақд кўринишда берилади.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (513-сон, 20.09.2022 й.) билан Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра, субсидия нодавлат таълим ташкилотларига қуйидаги мақсадларда ажратилади:
• бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жихозлашга;
• зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга.
Нодавлат таълим ташкилоти субсидия олиш учун календарь йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10 санасигача ЯИДХПда электрон рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
Мурожаатга қуйидагилар илова қилинади:
• 2 йилга мўлжалланган бизнес режа;
• маҳсулот етказиб бериш ёки ишларни, хизматларни бажариш тўғрисида тузилган хўжалик шартномалари;
• педагог кадрлар билан тузилган меҳнат шартномалари;
• педагог кадрларнинг хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлари;
• таълим жараёнида фойдаланилаётган бино ёки ўқув хоналарининг ижара шартномаси (кўчмас мулк ижараси асосида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун).
Субсидия талабгорларидан юқорида кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Талабгор томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун тўлов амалга оширилмайди.
Мазкур тартиб 2022 йил 1 октябрдан амалга киритилади.
374 views05:50
Ochish/sharhlash
2022-10-04 08:50:19 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор (ПҚ–378-сон, 22.09.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан таълим вазирликлари, Соғлиқни сақлаш, Маданият ва Спорт вазирликлари ҳузуридаги буюртмачи хизматлари ва уларнинг ҳудудий филиаллари, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги буюртмачи хизматининг ҳудудий филиаллари тугатилади.
Тугатилаётган буюртмачи хизматларининг ишлари ҳокимликлар ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари томонидан амалга оширилади.
2023 йил 1 январгача юқоридаги инжиниринг компанияларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли давлат унитар корхонаси шаклига ўзгартирилади.
2023 йил 1 январдан ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ва бошқа марказлашган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган объектлар бўйича буюртмачи хизматларининг бизнес-режаси уларнинг муассиси томонидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
2022 йил 1 декабргача Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири ишлаб чиқилади.
Лойиҳанинг қиймати ёки капитал қўйилмалар лимитларини мақбуллаштиришда буюртмачи хизматига тўланадиган хизмат ҳақини камайтириш тақиқланади.
2023 йил 1 апрелгача “Шаффоф қурилиш” тизимида техник назорат ишларини амалга оширувчи тадбиркорларни баҳолаш платформаси жорий қилинади.
2023 йил 1 январдан оммавий аҳамиятга эга ноёб ва алоҳида муҳим объектларнинг эскиз лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи хизмати томонидан архитектура танлови мажбурий ўтказилади.
Қарорга кўра, Қурилишда техник меъёрлаш маркази ва Қурилишда стандартлаштириш республика маркази негизида давлат муассасаси шаклида Қурилишда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.
2023 йил 1 июлгача фуқаролар учун геолокацияси кўрсатилган ҳолда, қурилиш учун берилган барча ҳужжатлар, қурилиш назоратини олиб боришда чиқарилган хулосалар билан танишиш имконини берувчи очиқ электрон тизим яратилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (522-сон, 23.09.2022 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида республика бўйича:
• 2,967 та кўп квартирали уйлар;
• 299 та газ тақсимлаш пунктлари;
• 1,815.3 км ичимлик суви тармоқлари;
• 2,420 та ижтимоий соҳа объектлари (жумладан, 13 та мактаб, 74 та шифохона ва поликлиника, 7 та ОТМ, 47 та маданият объектлари, 11 та спорт объектлари мукаммал) таъмирланади;
• 149 км газ қувурларини тиклаш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади;
• 6,209 та маҳаллага 314,400 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади;
• 1,680,000 тонна кўмир маҳсулотлари захираси яратилади (шундан ижтимоий соҳа объектларига 518,000 тонна кўмир етказиб берилади);
• 443 та олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ (овул)ларда кўмир, газ ва озиқ-овқат захиралари яратилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (510-сон, 19.09.2022 й.) билан бирламчи тиббий-санитария муассасаларида фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча ҳар ойлик устама тўланадиган олис ва чекка ҳудудлар (297 та) рўйхати тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун “Қишлоқ шифокори” дастури (https://lex.uz/docs/5979130) доирасида:
• олис ва чекка ҳудудлардаги оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама белгиланади ҳамда уларга ипотека асосида уй-жой сотиб олишда уй-жой қийматининг 50 фоизигача қисми, бироқ БҲМнинг 500 баробаридан (150 млн сўмдан) ошмаган миқдорда қоплаб берилади;
• олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорлар клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилинади.
138 views05:50
Ochish/sharhlash
2022-10-04 08:50:19 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–376-сон, 21.09.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 октябрдан:
• касаначига ажратиладиган субсидия миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача) оширилади;
• олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаган тадбиркорлар ўртасида ҳар йили бир марта ҳар бирининг қиймати 50 миллион сўм бўлган лойиҳалар танлови ўтказилади;
• “Аёллар дафтари”даги камида 5 та ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлар томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилади;
• ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бўлган касаначиликни ташкил этган ва имтиёз берилган даврда уларнинг бандлигини сақлаб қолган тадбиркорлар давлат мулкидаги бино ва иншоотлар учун ижара ҳақи тўловидан 2027 йил 1 октябргача озод этилади.
Ҳар бир туман (шаҳар)да хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ҳузурида лидер касаначиларни жалб этган ҳолда “маслаҳат соатлари” жорий этилади.
Ҳудудларда касаначилик орқали янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорликлар ўртасида “Энг намунали тадбиркор” кўрик-танлови ўтказилади.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–377-сон, 22.09.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмайди.
Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан ошмаган қисмига татбиқ этилади.
2023 йилдан ипотека кредитига олинган мол-мулк олинган санадан 36 ойда қайта сотилса, кредит ва фоизлар учун йўналтирилган даромад солиққа тортилади.
2022 йил 1 ноябрдан “коробка” ҳолатдаги уй-жойлар учун ипотека кредитлари ҳамда субсидия ажратишга рухсат берилади.
Қарор билан 2021 йилда берилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаларнинг амал қилиш муддати 2022 йил 31 декабргача узайтирилди.
“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга банклар томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд сўмгача бюджет ссудаси ажратилади.
Уй-жойлар ва ипотека кредит олишда фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш учун вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади.
150 views05:50
Ochish/sharhlash
2022-10-04 07:24:44
#Биласизми

2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун ҳокимликлар томонидан қуйидаги чоралар кўрилиши керак:

барча ҳудудларда мақбул нархларда озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил қилиш;

“Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларга кўмир ва суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш ҳамда болаларни иссиқ кийим билан таъминлаш;

олис бориш қийин ҳудудлар ва табиий офатлар оқибатида талафот кўриш эҳтимоли мавжуд қишлоқларда кўмир ва суюлтирилган газни етказиб бериш ва камида 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
6 views04:24
Ochish/sharhlash
2022-10-04 07:09:16
Bizda yangi rukn!
"Til bor - millat bor" shiori ostida har kuni qiziqarli viktorina!
"Vohid" so'zining ma'nosi to'g'ri keltirilgan qatorni belgilan
Anonymous Quiz
38%
Guvoh
38%
Yagona
12%
Birodar
13%
Yolg'iz
104 voters7 views04:09
Ochish/sharhlash