Get Mystery Box with random crypto!

Фермерлар фаолиятига давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг | Qarshi tuman adliya bo`limi

Фермерлар фаолиятига давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг аралашиши тақиқланади

Фермер хўжаликларининг хўжалик фаолиятига давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари аралашувига йўл қўйилмайди.

Давлат органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотларнинг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ва фуқароларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фермер хўжалигига етказилган зарарлар, шу жумладан бой берилган фойда қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.

Фермер хўжалиги пул муомаласини юритиш ҳамда пул маблағларини сақлаб туриш учун банк муассасасида ҳисобварақлар очиш ва бу маблағларни эркин тасарруф этиш ҳуқуқига эга.

Фермер хўжалигининг ҳисоб-китоб варағидан маблағларни фақат фермер хўжалиги бошлиғининг розилиги билан ёки суднинг қарорига биноан ҳисобдан чиқариш мумкин.