Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон ўз мисолида бошқа мамлакатларга камбағалликка қарши | Qarshi tuman axborot kutubxona markazi

Ўзбекистон ўз мисолида бошқа мамлакатларга камбағалликка қарши қандай курашиш кераклигини кўрсатмоқда — Абхижит Банержи


Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати Абхижит Банержи Тошкентда бўлиб ўтган анжуманда сўзга чиқиб, бугун шу ерда туриб, Ўзбекистондаги ўзгаришлар руҳини ҳис қилаётганини ва "келинг, буни қилайлик", дея олишидан фахрланишини таъкидлади!

Экспертнинг таъкидлашича, дунё ҳукуматлари коронавирус пандемиясига жавобан ижтимоий ҳимоя дастурларини кучайтирмоқда, хусусан, бугунги кунга қадар 3856 га яқин дастур режалаштирилган ёки амалга оширилган.

Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлса ижтимоий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланиладиган воситалар жуда муҳим. Гап мақсадли аудиторияни тўғри аниқлаш, уларга нима кераклиги, уларни қандай қўллаб-қувватлаш кераклиги, қандай ажратиб олиш зарурлиги, энг камбағаллар ва дастлабки ёрдамга муҳтожларни аниқлаш ва ҳ.к.лар ҳақида кетмоқда.


@rezonans24