Get Mystery Box with random crypto!

Қарши шаҳридаги кўп қаватли турар-жой бинолари атрофини ободон | QARSHI24

Қарши шаҳридаги кўп қаватли турар-жой бинолари атрофини ободонлаштиришдаги талон-торожликлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.B.” МЧЖ томонидан Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси билан тузилган пудрат шартномасига асосан “Наво” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли турар-жой бинолари атрофини ободонлаштиришда қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 573,2 млн сўм ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

#ТАРҚАТИНГ
ҚАРШИ ЯНГИЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
https://t.me/+oAXZCND1_kNiYzhh

#ТАРҚАТИНГ
ҚАРШИ ЯНГИЛИКЛАРГА АЪЗО БЎЛИНГ!
https://t.me/+oAXZCND1_kNiYzhh