Get Mystery Box with random crypto!

Косон тумани Тиббиёт бирлашмаси биносини реконструкция қилишда | Qashqadaryo xalqi 🇺🇿

Косон тумани Тиббиёт бирлашмаси биносини реконструкция қилишдаги талон-торожлик аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.C.” хусусий корхонаси ҳамда Қашқадарё вилояти “Я.Б.Х.” ИК масъул шахслари туман Тиббиёт бирлашмаси биносини реконструкция қилишда амалда бажарилмаган қурилиш-таъмирлаш ишларини расмий ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали жами 787,4 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ҚАШҚАДАРЁ ХАЛҚИ учун ташкил этилган махсус канал!
https://t.me/+UjOf6LoeHTEyZWQy