Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда номаълум кимса бошқа шахсни дўппослаб, ун | Qashqadaryo xalqi 🇺🇿

Ижтимоий тармоқларда номаълум кимса бошқа шахсни дўппослаб, унга тан жароҳатлари етказаётганлиги тасвирланган видеолавҳа Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан ўрганилмоқда.

Мазкур ҳолат республика ҳудудидан ташқарида содир этилганлиги бўйича бирламчи тезкор маълумот олинган. Ҳозирда департамент ходимлари томонидан хорижий ҳамкасблар билан ҳамкорликда видеолавҳада акс этган фуқароларнинг шахсига аниқлик киритиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилаётган бўлиб, уларнинг натижаси юзасидан айбдорларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти

ҚАШҚАДАРЁ ХАЛҚИ учун ташкил этилган махсус канал!
https://t.me/+UjOf6LoeHTEyZWQy