Get Mystery Box with random crypto!

Канд микдори нормада неччи булиши керак Бу холатда сиз қуйид | Qandli Diabet 2 tur | Кандли Диабет 2 тур | Сахарный диабет 2 тип |

Канд микдори нормада неччи булиши керак

Бу холатда сиз қуйидагилардан қайси бирини сўраётганингизни аниқлаб олинг:

Савол:
Соғлом одамда қанд миқдори неччи бўлиши керак?
Жавоб:
Наҳорги оч қоринга 6.0 ммол/л дан кам бўлиши керак
Овқатдан 2 соатдан кейин 7.8 ммол/л дан кам бўлиши керак.

Савол:
Қандли диабет ташхисини қўйиш учун қондаги қанд миқдори неччи бўлиши керак?

Жавоб:
Наҳорги оч қоринга 7.0 ммол/л дан юқори бўлиши керак
Овқатдан 2 соатдан кейин 11.1 ммол/л дан юқори бўлиши керак.

Савол:
Қандли диабети бор одамларда қондаги қанд миқдори неччи бўлиши керак?
(Бу ерда асоратлар ривожланмаслиги учун мақсадли кўрсаткичлар сўралмоқда)
Жавоб:
Наҳорги оч қоринга 7.0 ммол/л дан паст бўлиши керак
Овқатдан 2 соатдан кейин 10.0 ммол/л дан паст бўлиши керак.

@qandli_diabet_maktabi