Get Mystery Box with random crypto!

Азиз юртдошлар! Сизларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги | QAMASHI TV

Азиз юртдошлар!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан чин қалбдан самимий табриклайман. Барча пок ниятларимиз ижобат бўлишини, Яратганнинг ўзи юртимизни турли бало-қазолардан асрашини, бирдамлик, дўстлик ва аҳиллик бизни доимо бирлаштириб туришини сўраб қоламан.

Жонажон Ватанимиздан, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу-барака ҳеч қачон аримасин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, жонажон Янги Ўзбекистонимиз омон бўлсин!

Сиз азизлар билан ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНда янги қиёфали Қамашини барпо этишда Яратгандан куч-қувват, сиҳат-саломатлик сўрайман!

Яна бир бор айёмингиз муборак бўлсин!

Тоғаев Ботир Нормаҳмадович,
Қамаши тумани ҳокими


@QAMASHI_TV Каналга уланиш