Get Mystery Box with random crypto!

Бугун туманнинг 1-сектор ҳудуди 'Лангар' маҳалласида 165-сонли | Qalqama Vohasi | 24/7 |расмий|канал

Бугун туманнинг 1-сектор ҳудуди "Лангар" маҳалласида 165-сонли умумтаълим мактабининг замонавий барча қулайликларга эга янги биноси фойдаланишга топширилди.

Янги мактаб биносининг тантанали очилиш маросимида Чироқчи туман ҳокими Нодир Эркаев, туман халқ таълими бўлими мудири Фарҳод Жумановлар ва ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари, маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этди.

Замон талаблари асосида мукаммал таъмирдан чиққан умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун барча қулай шарт-шароитлар яратилган. Мактаб янгича қиёфага келтирилиб, фасад қисмидан тортиб, ички, коммунал ва иссиқлик тизимларигача батамом замонавий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

ҚАЛҚАМА ВОХАСИ КАНАЛИГА ОБУНА БУЛИШНИ УНУТМАНГ!

https://t.me/QALQAMA_VOHASI

Яқинларга ҳам улашинг!