2023-04-20 06:46:59
Сизни кўрмай севдик, ё, РАСУЛУЛЛОҲ. ﷺ
20 - апрель Пайғамбаримиз Муҳаммад Салоллаҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунлари экан. Манбаларда 20-22 апрел деб айтилган.
Қалбим покламоқни истайман бугун
Ғафлат уйқусида қолганим учун.
Э, воҳ, қанча умрим кетибди юпун,
Сизни кўрмай севдик, ё, РАСУЛУЛЛОҲ.
Мусулмон аҳлига бўлиб бир офтоб,
Қалбларни ёритиб турган шу китоб,
Мозийдан бизларга қилдингиз хитоб,
Сизни кўрмай севдик, ё, РАСУЛУЛЛОҲ.
Шукрки, биз сизга бўлибмиз уммат,
Барчага бирдайин қилдингиз ҳиммат,
Иймон келтирайлик бор гўзал хикмат,
Сизни кўрмай севдик, ё, РАСУЛУЛЛОҲ.
Сиздайин улашиб меҳр нурини,
Ҳар кун тарқатайлик кўнгил дурини,
Етимга бахш этиб қалбнинг қўрини,
Сизни кўрмай севдик, ё, РАСУЛУЛЛОҲ.
Бўлмоқ истар эдим сиздек хокисор,
Бўлсайди барчада номус бирла ор,
Мусулмон аҳлида виждон, иймон бор,
Сизни кўрмай севдик, ё, РАСУЛУЛЛОҲ.
Умида АЪЗАМ
𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | ꧁ 𝐐𝐀𝐋𝐁𝐒𝐀𝐃𝐎 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐈 ꧂
671 viewsОишабону, edited 03:46