Get Mystery Box with random crypto!

Ферамон ва эҳтирос Ферамон моддалари оддий тил билан айтган | "Qalb Oromi" AKADEMIYASI

Ферамон ва эҳтирос

Ферамон моддалари оддий тил билан айтганда эркак ва аёл ўртасидаги «кимёвий» муносабат учун жавоб беради. Ким ўйлабди дейсиз, биз кўриб эмас, ҳидлаб яхши кўрар эканмиз. Кимнингдир ёқимли экани ҳақидаги тасаввур ўша кишидан ажраладиган ҳидларга бизнинг рецепторларимизнинг жавоби натижасида бўлар экан. Шунинг учун чўмилишдан бебаҳра инсонларни автоматик тарзда ўзимиздан узоқлаштирамиз. Аёл кишининг атир-упа ишлатиб кўчага чиқишини эса шариат бекорга таъқиқламаган экан. Чунки ферамон моддаси бевосита жинсий аъзоларга сигнал беради. Номаҳрам бўлган аёл ёки эркакка нисбатан «самимий дўстлик, ака-сингиллик, биродарчилик» каби ҳисларни туя олмаслигимизга далил мана шу

Хўш, ферамонлар қаерда бўлади?

Эркакнинг сочи ва танасидан ажраладиган модда, аёлларда жинсий алоқа вақтида ажраладиган модда энг кучли ферамон ҳисобланади. Ферамонлар табиий ва сунъий бўлади, табиий ферамонларнинг энг машхури: жасмин, мускус, иланг-иланг, сакура, атиргул ва ҳкз. Сунъийларини эса исталган косметик воситалардан топишингиз мумкин.

Энг кенг тарқалган ва самарали ферамонли косметик воситалар қуйидагилар:

Атир

Молочка, лосьон

Массаж учун ёғлар


Шампунь

Шамлар - косметик воситага кирмаса ҳам, ферамонли шамлар романтик оқшомлар учун ажойиб танлов.

@QalbOromi