Get Mystery Box with random crypto!

Ўзингизни ҳурмат қилинг ва ўз аурангизни ифлослантирманг. Ҳ | ÒZINGNI ANGLAB YASHA

Ўзингизни ҳурмат қилинг ва ўз аурангизни ифлослантирманг.

Ҳатто унга зарар етказиши мумкин бўлган айрим телекўрсатувларни томоша
қилишдан ҳам қочинг.

Турли ҳалокатлар ва офатларни тўғридан тўғри
жойидан намойиш қилувчи репортажлар бизнинг кайфиятимиз ва
руҳиятимизга салбий таъсир қилади.

Ўлдириш ва отиш саҳналари билан бой бўлган жангари фильмларни томоша қилишдан воз кечинг.

Ундан кўра, биз
шаҳарда яшовчилар учун камёб бўлган табиат манзараларини кўрсатувчи фильмлар дискини сотиб олинг ёки шунчаки мумтоз мусиқани эшитинг.

Сизга қувонч, гўзаллик ва бахт энергиясини онгли равишда чорлаш учун қуйидаги маслаҳатларни бермоқчиман:

Севимли мусиқангизга кўпроқ рақсга тушинг;

Агар чарчоқ бўлса, кундузи албатта дам олинг;

Инсонларга миннатдорчилик билдиринг;

Ўзингиз учун вақт ажратинг. Спорт клублари, бассейн, массажга боринг;

Сайр учун барча имкониятдан фойдаланинг;

Яхши мусиқани тингланг, айниқса мумтоз мусиқани тинглашга одатланинг;

Болалар билан шуғулланинг, улар билан расм чизинг, ўйнанг,
сакранг, югуринг;

Ўзингизга гул сотиб олинг,
уларнинг ифоридан лаззатланинг;

Маънавий юксак ва ҳамфикр инсонлар билан суҳбатда бўлинг;

Қўшиқ куйланг ва кулги учун сабаб қидиринг;

Жисмоний тарбия билан шуғулланинг;

Мўйқалам ва бўёқ сотиб олинг, ўзингизни рассомликда синаб
кўринг, кўпинча натижа бизни ҳайрон қолдиради;

Ҳаётдан лаззатланиб яшанг!

@qalbong_ruhiyat