Get Mystery Box with random crypto!

Бир киши гўзал бир аёлни кўриб: 'Ишқинг қалбимни банд этди. Се | Qalb nolasi !

Бир киши гўзал бир аёлни кўриб: "Ишқинг қалбимни банд этди. Сендек гўзал аёлни кўрмаганман", деди.

У аёл жавоб қилди: "Ортимда мендан-да гўзал ва хушрўй синглим турибди. Унга боқинг".
Киши у ёқ, буёққа аланглади ва ҳеч кимни кўрмади. Шунда аёл:

"Гапингиз рост бўлганида, алангламасдингиз", деди.
Дарҳақиқат эй биродар, агар сен Аллоҳ билан рост бўлганингда, бошқага парво қилмасдинг.