Get Mystery Box with random crypto!

БОШҚАЛАР ҲАМ ЭПЛАЙДИ Бемор шифокор ҳузурига бориб, безовталик | Qalblarni titratgan ma'ruzalar

БОШҚАЛАР ҲАМ ЭПЛАЙДИ

Бемор шифокор ҳузурига бориб, безовталикдан шикоят қилди, қилмаса бўлмайдиган бир дунѐ
юмуши борлигини, лекин улгуролмаѐтганини, ишлар кутиб турмаслигини куюниб айтди.

Доктор сўради:
– Бу ишларни бошқа одам қилолмайдими ёки биронтаси ёрдам берса-чи?

– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.

– Сизга бир рецепт бераман, деди доктор. Унга тўлиқ амал қилсангиз, соғайиб кетасиз.
Бемор рецептни ўқиб ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш, ҳафтада ярим кунни
қабристонда ўтказиш тавсия этилганди.

– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристонга нега бориш керак? – сўради бемор.

– Қабристонга бориб, дўппайиб турган гўрларга бир эътибор беринг. У ер ўзини ҳаммадан керакли деб билган одамлар билан тўла.

Сиз ҳам қабрга киргач, фақат мен қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттираѐтганига гувоҳ бўласиз...

Бахтли ҳаѐт cари китобидан

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг!
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy