Get Mystery Box with random crypto!

Жавоб: Таяммум қилиш лозим бўлган сабаблар: 1. Ярим соатли ёк | Қалб

Жавоб: Таяммум қилиш лозим бўлган сабаблар:
1. Ярим соатли ёки ундан кўпроқ йўл орасида сувнинг йўқлиги; бу тахминан икки чақиримни ёки тўрт минг қадамни (1848 метрни) ташкил этади.
2. Сув ишлатса, касалликка чалинишдан ёки унинг кучайишидан ёки давонинг секинлашишидан ташвиш бўлса.
3. Сув олдига боришда бирор хавф-хатар (масалан, душман, ваҳший ҳайвон, вабо каби) бўлса.
4. Сув инсонга азият етказиб қўядиган даражада ўта совуқ бўлса ва уни иситишга шароит бўлмаса.
5. Агар сувда таҳорат қилса-ю, ўзи ёки шериги ва ҳатто ҳайвони чанқаб, ҳалокатга учраши хавфи бўлса.
6. Ҳамма шароитлар бор-у, лекин таҳорат қилиб келгунча ҳайит ёки жаноза намозлари ўқиб қўйилиши эҳтимоли бўлса ҳам, таяммум қилинади, чунки бу намозларнинг қазоси йўқ. Аммо жума намозига ета олмаслигини билса ҳам, таҳорат қилади, чунки агар жума намози қазо бўлса, унинг ўрнига пешин ўқилиши мумкин.

ЎМИ Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг
!
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy