Get Mystery Box with random crypto!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Аллоҳ таоло менга ум | Қалб

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Аллоҳ таоло менга умматимдан етмиш минг киши жаннатга ҳисобсиз киришини берди, – дедилар.
— Эй Аллоҳнинг Расули, У Зотдан зиёда бўлишини сўрасангиз қандай бўларкин, – деди Умар.
— Батаҳқиқ, зиёда қилишини сўрадим ва У Зот менга етмиш мингнинг ҳар бири билан яна етмиш мингни берди, – дедилар.
— Эй Аллоҳнинг Расули, У Зотдан зиёда бўлишини сўрасангиз қандай бўларкин – деди y.
— Батаҳқиқ, зиёда қилишини сўрадим ва У Зот менга мана бунчани берди, – дедилар.
Абу Ваҳб икки қўлини очди. Абу Ваҳб: «Ҳишом: «Бy Аллоҳдандир, унинг ададини билиб бўлмайди», деган эди», деди».
Аҳмад, Табароний, Баззор ва бошқалар бошқа лафз ва санад билан ривоят қилган.
Ушбу ҳадис тугалроқ ва мукаммалроқдир. Чунки аввалгисида уларнинг жаннатга ҳисобсиз киришлари зикр қилинмаган.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг!

https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy