Get Mystery Box with random crypto!

Бир киши илм ва тажрибаси билан машҳур бўлган бир олимнинг ҳуз | Қалб

Бир киши илм ва тажрибаси билан машҳур бўлган бир олимнинг ҳузурига борди ва ўз ҳолатидан шикоят қилди: "Аёлимни илк бор кўрганимда, Аллоҳ ундан гўзалроғини яратмаган деб ўйлар эдим. Унга совчи қўйганимда, унингдек гўзаллар ҳам борлигини кўрдим.... Унга уйланганимдан сўнг ундан ҳам чиройлилар жуда ҳам кўплигини кўрдим... Тўйимизга бир неча йил бўлганидан сўнг дунёдаги ҳамма аёл менинг аёлимдан гўзал кўринди..."
Бу гапларни диққат билан тинглаб турган олим зот: "Сенга бундан ҳам даҳшатлироқ нарсани айтайми?" деди. Ҳалиги киши: "Ҳа", деди.
Олим: "Агар сен дунёдаги барча аёлларга уйланган тақдирингда ҳам кўчада тентираб юрган итлар кўзингга дунёдаги барча аёллардан чиройлироқ кўринар эди".
Ҳалиги киши: "Нима учун бундай деяпсиз?" деб сўради.
Олим зот айтди: "Чунки муаммо аёлингда эмас... Агар инсоннинг қалби таъмагир, кўзи ўйноқи бўлса ва Аллоҳдан ҳаё қилмаса, унинг кўзини ўз гўрининг тупроғидан бошқа нарса тўйдира олмайди. Эй мусулмон банда, сенинг муаммоинг ўзингда, сен Аллоҳ ҳаром қилган нарсага қарашдан кўзингни тиймайсан... Аёлинг ўша аввалгидек, энг гўзал аёлга айланишини хоҳлайсанми?"
Киши: "Ҳа, албатта", деб жавоб берди.
"Кўзингни тий! Аллоҳ таоло айтади: "Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир". Ҳар доим қўлингда бўлмаган нарса ўзинг эга бўлган неъматдан чиройлироқ ва афзалроқ кўринади. Эришганингдан сўнг эса одатдагидек бўлиб қолаверади. Шунинг учун, ўзинг эга бўлган неъматларга рози бўл, фақат ўзини дейдиганлардан бўлма. Акс ҳолда, чирой ва дунё матоси ортидан то қабрга маҳкум этилгунингча югураверасан... Ахир, Аллоҳнинг сен айтган нарсалардан ҳам гўзалроқ ва ажойиброқ неъматлари бор... Улар Аллоҳнинг ибодати ва солиҳ амаллар... Уларнинг лаззатини фақат уни ҳис қилганларгина билади... Шунингдек, доимо Аллоҳга аёлингни сенинг кўзингда гўзал қилишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўрашни ҳам ёдингдан чиқарма!!!

@Qalblarni_Titratgan_Maruzalar - Obuna bo'ling

(Баъзи канал админлари бировнинг қилган меҳнатини ўғирлаш расман ҳаромдир!)