Get Mystery Box with random crypto!

'УЛАРНИНГ ҲАВОИ НАФСИЛАРИГА ЭРГАШМА...' Янги йилни нишонлаш у | .

"УЛАРНИНГ ҲАВОИ НАФСИЛАРИГА ЭРГАШМА..."

Янги йилни нишонлаш уламолар томонидан қайтарилган амаллардан ҳисобланади. Бунга далиллар жуда кўп. Қуйида баъзи мисоллар келтирамиз.

Ҳанафий уламолардан бўлган Абу Ҳафс ал-Кабир дедилар: "Агар бир киши Аллоҳга эллик йил ибодат қилган бўлса, сўнг наврўз куни баъзи мушрикларга бу кунни улуғлаш мақсадида тухум ҳадя қилса, батаҳқиқ, кофир бўлибди ва унинг яхши амаллари зое бўлибди" ("Баҳрур роиқ", 8/555).

Шофеъийлардан Ад-Домирий аш-Шофеий ва аш-Ширбиний аш-Шофеий кофирларнинг байрамларини маъқуллаганлар ва уларни табриклаганлар ҳақида шундай деганлар: "Ким кофирларнинг байрамларини маъқулласа, илонларни ушлаб, оловга ташласа; зиммийларга (мусулмон юртидаги кофирларга) "ҳожи" деб мурожаат қилса, уларни байрамлари билан табрикласа; ўтган солиҳларнинг қабрларини зиёрат қилувчиларни "ҳожилар" деб атаса, одамлар орасида бузғунчиликни ёйиш учун ғийбат тарқатса, унга жазо берилади" ("Нажмул ваҳҳаж", 9/244).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ янги йил ҳақида берилган саволга "Исломий ниятни қилиб, кофирнинг амалини қилиб бўлмайди. Ниятни ҳам, амални ҳам шариатга мос қилиш керак", дея жавоб берганлар.

Аммо бугунги кунимизга келиб, насронийларнинг диний байрами бўлмиш ушбу кунни нишонлашга "фатво" бераётган "аҳли илм"лар ҳам кўпайиб қолишди. Шуни унутмайликки, ҳаром амални бутун уммат ҳалол деб фатво берса ҳам, у ҳалол бўлмайди. Ҳаромни ҳалол қилиш фақатгина Аллоҳнинг ишидир. Шундай экан, Аллоҳ таоло мусулмонлар учун туширган шариатига эргашайлик, билмайдиганлар, жоҳил, динбузарларнинг ҳавои нафсларига эргашиб берган фатволарига эргашмайлик.

@Qalbning_Nuri_Alloh