Get Mystery Box with random crypto!

Бутун амалларнинг марказидир-ҚАЛБ. Марказ дарз кетса,шайтонга | Психологик таьлим

Бутун амалларнинг марказидир-ҚАЛБ.
Марказ дарз кетса,шайтонга бой берилса,гуноҳлар ишғол қилса инсоннинг амаллари,бошқа аъзолари,ҳатто ақли ҳам дарз кетади.

Ҳуддики уриш вақтида душман тарафидан пойтахт босиб олинса,қолган шаҳарлар ҳам унга бўйсиниб,таслим бўлганидек.

Шундай экан шайтон қалбингизга ҳам сафар ҳужум қилганида,сиз уни тақво,сабр ва тавба билан саваланг.
У сизни босиб олмасидан аввал,сиз қалбингизни иймон қалъаси билан ҳимоя қилиб,тақво билан қўрғонлаб қўйинг.

Токи душман жонингизга ҳамла қилса ҳам,иймонингизни ўлжа қилмасин.Ғамлар,ташвишлар,
синовлар нари борса уйқуларингизни олсин аммо иймонингиз энг оғир кунингизда ҳам бус-бутун қолсин.

Роббим амалларингизни марказини саломат қилсин,иймонингизга путур етмасин,амалларингиз пароканда бўлмасин.
Душманга қарата қўрқмай,шижоат билан
“Олсанг жонимни оласанда,иймонимга тега олармидинг?!”дейдиган бўлинг!

Амийн


https://t.me/Psixologik_Talim
https://t.me/Psixologik_Talim