Get Mystery Box with random crypto!

РАМАЗОН ИФОРИ Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у яқинлашгани | Qalbdagi Maruzalar

РАМАЗОН ИФОРИ

Инсон бир нарсани қаттиқ соғинса, у яқинлашгани сари соғинчининг кучлилигидан, ўша нарсанинг ифорини сеза бошлайди...

Юсуф алайҳиссаломнинг оталари фарзандларини қаттиқ соғинганларидан: «Мен Юсуфнинг ҳидини сезяпман», деган эканлар. Рамазон яқин. Биз уни соғиндикми? Рамазоннинг ифорини сезяпмизми?
Купчилик Рамазон баракали ой, тунлари ҳам, кунлари ҳам узоқ давом этади, деб ўйлайди.
Аммо унутманг, биродар, Рамазон ойи ҳам бошқа ойлар каби 30 кундан иборат! Ҳар бир куни ҳам бошқа кунлар каби 24 соат! Рамазон ойида ҳам бошқа ойлар каби тўрт ҳафта бор, яъни Рамазон ҳам бошқа ойлар каби тез ўтиб кетади.

Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳнинг «Рамазон соғинчи» китобидан



Яқинларизга ҳам улашинг

https://t.me/+y2WGaHOW5sJiNTEy
https://t.me/+y2WGaHOW5sJiNTEy