Get Mystery Box with random crypto!

​​​​Ноҳақ қарғаш Кўп одамлар аччиқлансалар тилларига эрк бер | Qalbdagi Maruzalar

​​​​Ноҳақ қарғаш

Кўп одамлар аччиқлансалар тилларига эрк бериб юборадилар ва қарғашга тушадилар. Қарғаганда ҳам кетма-кет ким ё нималигига қарамай, одамми, ҳайвонми, жамодотми, кунми, замонми фарқсиз ҳатто ўзлари-ю, фарзандларини ҳам қарғайдилар, эр хотинини ёки аксинча хотин эрини қарғайди. Буларнинг бари хатарли мункар ишдир. Бу ҳақда Абу Зайд Собит ибн Заҳҳок Ансорий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Мўъминни қарғаш уни ўлдириш кабидир”
(Имом Бухорий)

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хотинларнинг дўзахга киришларига уларнинг кўп қарғашлари сабаб эканини айтганлар. Шунингдек, кўп қарғайдиганлар Қиёмат куни шафоатгўй бўлолмайдилар. Бундан ҳам хатарлиси қарғовчи агар ноҳақ қарғаган бўлса, қарғиши ўзига уради ва ўзини-ўзи қарғаган бўлади, Аллоҳнинг раҳматидан ўзини ўзи маҳрум этган бўлади.



Яқинларизга ҳам улашинг

https://t.me/+y2WGaHOW5sJiNTEy
https://t.me/+y2WGaHOW5sJiNTEy