Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаммаси ўзни ўзгартиришдан бошланади. Бошқа йўл йўқ, уринманг! | QALBDA QUR'ON

Ҳаммаси ўзни ўзгартиришдан бошланади. Бошқа йўл йўқ, уринманг!! Бундай қилмасангиз бошқалар сизни ўзгартиришга ҳаракат қилишади. Чунки сизда йўғини бошқалар беради.

Ўзи билан машғул ва ўзини ислоҳ қилишга банд инсонни бошқа машғул қила олмайди. Чунки у банд. Бандни банд қилиб бўлмайди.

Қолаверса, ўзини ислоҳ қилолмаган бошқани ислоҳ қилолмайди. Зеро инсон ўзида йўқни бошқага беролмайди. Чўнтагингизда пул бўлмаса, "Менга минг сўм бериб туринг", десам бера оласизми?! Унда нега ўзингизда йўқ хислатларни бошқага беришга уринасиз?!

Ҳаммаси ўзни ўзгартиришдан бошланади. Тўғри йўлнинг бошланғич нуқтаси шу.

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ