Get Mystery Box with random crypto!

ҚИЗИҚ • Раҳбарлар, амалдорлар, бойлар қаршисида етти букилиб | QALBDA QUR'ON

ҚИЗИҚ

• Раҳбарлар, амалдорлар, бойлар қаршисида етти букилиб эҳтиром қиламиз;
• Лекин оламларнинг Роббиси Аллоҳнинг ҳузурида, туришга эринамиз.
• Артистни, футболчини кўрсак "думимизни ликиллатиб" ишини (бепул) битириб берамиз;
• Фақир қўшнимиз, қариндошимиз бўлган отахонни кўча бошигача элтиб қўйишга малолланамиз.
• Тазийқни, вақтни, ишни бахона қилиб масжид остонасини ҳатлаб ўтмаймиз;
• Ишимиз тушиб турадиган кишининг отаси-онаси ўлса, биринчи сафда намоз ўқиймиз.
• Ҳафталаб, ойлаб Бамдод намозига турмаймиз;
• Лекин қудамиз, нозик танишимиз наҳорга ошга айтган бўлса ухламасдан бўлса ҳам борамиз.
• Эҳтиёжманд эшик қоқса, дардимизни дастурхон қилиб, тақиллатгани учун афсуслантириб кузатамиз;
• Лекин тўйларимиз, ўтиришларимиз учун миллионлаб сочиб ташлаймиз.
• Соатлаб фейсбукда, телевизор, компютер қаршисида ётамиз.
• Лекин Тафсирлар, "Кифоя" ёки бирор китобни тўлиқ ўқимаганмиз.
• Мусулмон диёрлардаги муслим ва муслималарга ҳаёлан ёрдам кўрсатиб, тилда қаҳрамонликлар қиламиз;
• Ватандошимиз, ҳамюртимиз, қўшнимиз очликдан, дорисизликдан ўлиб кетса ҳам бепарво кузатамиз.
• Дўзахдан қўрқишимизни, ундан паноҳ беришини сўраймиз;
• Лекин етим ҳаққини хотиржам ҳазм қилиб ташлаймиз.

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA