Get Mystery Box with random crypto!

«Ким - «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ҳар куни эллик марта ўқиса, қиём | QALBDA QUR'ON

«Ким - «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ҳар куни эллик марта ўқиса, қиёмат куни: «Тур, эй Аллоҳни мақтовчи! Жаннатга кир!» дейилади».
Тобароний Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган.

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, камбағаллиги ва ночорлигидан шикоят қилди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Қачон манзилингга кирсанг, одам бўлса-бўлмаса, салом бергин, сўнг менга салом йўллагин ва
«Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни бир марта ўқигин», дедилар.
Ҳалиги киши шундай қилди. Натижада Аллоҳ таоло унга шу даражада ризқ бердики, ҳатто қўшниларию қариндошларига ҳам мўл-кўл ёғдирди»
Ҳофиз Абу Мусо Мадиний Саҳл ибн Саъддан ривоят қилган.
«Ким вафот билан ниҳоя топадиган касаллигида «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, қабрида фитналанмайди, қабр сиқишидан омонда бўлади ва фаришталар унинг қўлидан тутиб, сирот кўпригидан жаннатга олиб ўтадилар»

Тобароний ва Абу Нуъайм Абдуллоҳ ибн Шиххирдан ривоят қилганлар.

#Тафаккур

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ

@QALBDA_QURON_MARUZA