Get Mystery Box with random crypto!

ТАҚВО – ЎЗИ УСТИДАН НАЗОРАТ Тақво эҳтиёт бўлиш, қўрқиш, гуноҳ | QALBDA QUR'ON

ТАҚВО – ЎЗИ УСТИДАН НАЗОРАТ

Тақво эҳтиёт бўлиш, қўрқиш, гуноҳ ишлардан сақланиш маъноларини англатади. Тақво инсоннинг ички оламида, қалбида ўрнашган ноёб хислат, инсонни доимо яхшилик қилишга, эзгулик йўлидан боришга чорлаб туради ва барча ёмонликлардан қайтаради.

Тақвони уламолар турлича таърифлашган. Ҳазрат Умар : “Тақво бу – тиканли йўлда оёғингга бирор тикан киргизмай ўтиб боришингдир”, деб тушунтирганлар. Бир сўз билан айтилса, тақво Аллоҳ кўриб турганини билиб, ёмонликлардан сақланиш демакдир.

Тақвонинг хусусияти шунда, у инсонни ўзи устидан назоратчи қилиб қўяди. Тақвоси бор инсон ҳеч ким кўрмай турганида ҳам, кимсасиз жойда ҳам гуноҳ қилмайди, ёмонликдан ўзини тияди.

Тақво виждонни қайраб туриш, уни соф ушлаб туриш омилидир. Агар жамият аъзолари ушбу хислат йўлида ҳамкорлик қилсалар, ўзларида мана шу малакани ҳосил қилишга интилсалар, жамият равнақ топаверади.

Аллоҳ таоло ҳаммамизни тақводорлардан қилсин!
"Мўминларга шифо ва раҳмат" китобидан.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA