АЁЛЛАР ҲАҚИДА БАЪЗИ МАЪЛУМОТЛАР • Чиройли аёллар кам ҳолларда | QALBDA QUR'ON
АЁЛЛАР ҲАҚИДА БАЪЗИ МАЪЛУМОТЛАР
• Чиройли аёллар кам ҳолларда узоқ умр кўрар эканлар. • Клеопатра заҳар солинган таомларни синаб кўриш учун бир неча юзлаб чўри аёлларни ўлдирган. • Аёл киши эркакдан кўра ғам, маҳзунликка кўпроқ бардошли бўлади. • Аёл киши эркакдан кўра кўпроқ ухлайди. • Бедорлик, уйқусизлик эркакдан кўра аёлнинг жисмига кўпроқ таъсир қиларкан. • Аёлнинг қалбидаги меҳр, раҳм-шафқат туйғуси эркакникидан кўра кучлироқ бўлар экан. • Онанинг фарзандларга таъсири отанинг таъсиридан кучлироқ бўлар экан. • Шарқ аёли ғарб аёлидан кўра меҳрлироқ бўлар экан. • Одатда эркаклар уйқудан аёллардан олдин уйғонадилар. • Эркакнинг мияси аёлникидан оғирроқ бўлар экан. • Эркакнинг ошқозони таомни аёлникидан тезроқ ҳазм қилар экан. • Шарқ аёлининг сочи ғарб аёлининг сочидан кўра қалинроқ ва кўпроқ бўлади. • Аёл киши очликка эркакдан кўра чидамлироқ, сабрлироқ бўлар экан. • Кўзи қисиқ қизлар одатда қаттиқ йиғлашар экан. • Аёл кишининг тишлари эркакникига қараганда камроқ емирилади. • Аёл кишининг гўшт ейишга мойиллиги эркакникига нисбатан кам бўлар экан. • Аёл кишининг фикрлари эркакникига нисбатан тез ўзгарувчан бўлар экан. • Турмушга чиққан аёл эрсиз аёлга нисбатан кўпроқ яшар экан. • Аёлнинг гўзаллиги турмушга чиққанидан кейин яна зиёда бўлар экан.
Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ва солиҳалар, зоҳидлар ва зоҳидалар ҳаётидан минг бир қисса” китобидан