Get Mystery Box with random crypto!

​​Ё Расулуллоҳ, мен сизга кўп салавот айтишни истайман. Убай | QALBDA QUR'ON

​​Ё Расулуллоҳ, мен сизга кўп салавот айтишни истайман.

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен: — Ё Расулуллоҳ, мен сизга кўп салавот айтишни истайман. (Дуоларимнинг қанча қисмида) Сизга қанча салавот ва салом айтай? — деб сўрадим.

У зот: – Истаганингча, – дедилар.

– Tўртдан бир (қисм)и етадими? – дедим.

– Истаганингча, – дедилар ва “агар кўпайтиролсанг, сен учун хайрлироқ”, деб қўшиб қўйдилар.

– Учдан иккиси-чи? – деб сўрадим.

– Истаганингча, – дедилар ва “агар кўпайтиролсанг сен учун хайрлироқ”, деб айтдилар.

– (Ўзим ҳаққимга дуо қиладиган) вақтимни бутунлай сизга салавот ва салом айтишга ажратайми? – дедим.

– Ундай бўлса, истаган дуойинг қабул қилинади, гуноҳларинг кечирилади, – дедилар».

Tермизий ривояти

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA