Get Mystery Box with random crypto!

Бир бадавлат отахоннинг ётоқхонасида мустаҳкам сейф бор бўлиб, | QALBDA QUR'ON

Бир бадавлат отахоннинг ётоқхонасида мустаҳкам сейф бор бўлиб, ўғиллари унинг бойлиги устида жуда кўп тортишар экан. Фарзандлари ундан қизиқиб, сейфда нима борлигини сўрашганда,  "Бутун умр ишлаб, топганим", деб жавоб қилар экан.

Бундан туғёнга тушган ўғиллари отахон йўқ пайтида уни очмоқчи бўлишибди. Ўғиллар роса узоқ уриниб сейфни очишибди. Унинг ичида эса битта кафанлик бор бўлиб, шундай ёзилган экан:
"Одамзот бир умр ишлаб, топгани шу бўлади. Сизлар бўлса ниманинг ортидан қувяпсизлар!?"

Шундан кейин ўғиллар қилган ишларидан пушаймон бўлиб, аҳл яшай бошлашибди.

Хулоса: Сиз-чи, қиймати битта кафанлик бўлган бу дунёда ниманинг ғамида юрибмиз!?

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

Яқинларингизга ҳам улашинг

@QALBDA_QURON_MARUZA